
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (21-0, 19 КО) 11 декабрь, шанба куни Тошкентдаги бокс кечасида навбатдаги жангини ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчига Таиланд вакили Аэккауэе Каумане (23-13-0, 11 КО) рақиб бўлди. Биринчи раунддаёқ Шоҳжаҳон кучли зарбалари билан рақибини мувозанатдан чиқариб, уни аянчли аҳволга тушириб қўйди. Кауманега рингнинг ўзида узоқ вақт давомида тиббий ёрдам кўрсатилди.
Шу тариқа Эргашев навбатдаги жангида ҳам муддатидан аввал ғалаба қозонди.
Шоҳжаҳон Эргашев бундан олдинги жангида Танзания вакили Салиму Женгони муддатидан аввал мағлуб этганди. Ўша беллашувга ҳам Тошкент мезбонлик қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар