23:49 / 12.12.2021
1 897

Формула-1. Макс Ферстаппен афсонавий Льюис Ҳемилтонни ортда қолдириб, жаҳон чемпионига айланди

Формула-1. Макс Ферстаппен афсонавий Льюис Ҳемилтонни ортда қолдириб, жаҳон чемпионига айланди
БААнинг Абу-Даби шаҳрида Формула-1 бўйича 2021 йилнинг мавсумнинг сўнгги пойгаси ўтказилди. Унда «Red Bull» пойгачиси Макс Ферстаппен сўнгги айланада «Mercedes» пилоти Льюис Ҳемилтонни ортда қолдириб, чемпионга айланди.

Қизиғи пойга давомида Ҳемилтон катта устунлик билан олдинда бораётганди, бироқ болидлар ўртасидаги тўқнашувдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди ва нидерландиялик пойгачи бундан унумли фойдаланди.

Шу тариқа Ферстаппен илк бор Формула-1 чемпионига айланди. Етти карра чемпион Ҳемилтон эса иккинчи ўрин билан чекланди.
Қайд этиш керак, мавсумнинг сўнгги пойгаси олдидан Ферстаппен ва Ҳемилтоннинг очколари мутлақо тенг эди (369,5). Бу ҳолат мусобақа тарихида 47 йилдан бери кузатилмаганди.

2021 йилги мавсум кучли ўнлигидан жой олган пойгачилар:
1. Макс Ферстаппен («Red Bull») – 58 айлана
2. Льюис Ҳемилтон («Mercedes») +2,256
3. Карлос Сайнс («Ferrari») +5,173
4. Юки Сунода («AlphaTauri») +5,692
5. Пер Гасли («AlphaTauri») +6,531
6. Валттери Боттас («Mercedes») +7,463
7. Ландо Норрис («McLaren») +59,200
8. Фернандо Алонсо («Alpine») +1.01,708
9. Эстебан Окон («Alpine») +1.04,026
10. Шарл Леклер («Ferrari») +1.06,057

Шу билан Ҳемилтон Михаэль Шумахернинг рекордини янгилаш имкониятини бу сафар қўлдан чиқарди. 2020 йилда спортчи Туркия гран-присидаги ғолиблик эвазига еттинчи чемпионликни қўлга киритган ва афсонавий Шумахернинг рекордини такрорлаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Формула-1. Макс Ферстаппен афсонавий Льюис Ҳемилтонни ортда қолдириб, жаҳон чемпионига айланди