16:00 / 13.12.2021
1 663

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Қозоғистонга кетган таркиби билан танишинг

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Қозоғистонга кетган таркиби билан танишинг
Хабарингиз бор, 14-15 декабрь кунлари Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.
Ҳар икки баҳс ҳам Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз кеча Қозоғистон пойтахтига етиб борди ва машғулотларни бошлаб юборди. Вакилларимиз халқаро ўртоқлик ўйинига 13 нафар футзалчи билан йўл олишди. Йиғинга таклиф этилган 14 нафар ўйинчи орасидан фақат Хушнур Эркинов ҳужжатлар билан боғлиқ муаммо сабаб Тошкентда қолган.

Ўзбекистон терма жамоасининг Қозоғистонга йўл олган таркиби:
Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев ("Локомотив");
Ўйинчилар: Анасхон Раҳматов ("Ҳуахин-Жиззах"), Машраб Одилов ("Локомотив"), Ихтиёр Ропиев ("Ҳуахин-Жиззах"), Илҳом Ҳамроев ("Ҳуахин-Жиззах"), Дилшод Раҳматов ("Ҳуахин-Жиззах"), Акбар Усмонов ("Локомотив"), Ҳусниддин Нишонов ("Ҳуахин-Жиззах"), Элбек Тўлқинов ("Ҳуахин-Жиззах"), Абдулла Солиҳов (АГМК), Давлат Ибрагимов (АГМК), Даврон Чориев ("Ҳуахин-Жиззах").

Кўриб турганингиздек, таркибдагилардан фақат Абдулла Солиҳов ва Давлат Ибрагимов шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ҳар иккала ўртоқлик ўйини Жаксилик Ушкемпиров номидаги яккакураш саройи (Нур-Султон)да бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Қозоғистонга кетган таркиби билан танишинг