
Фото: Reuters
Бугун, 13 декабрь куни УЕФАнинг Ньонда жойлашган штаб-квартирасида Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу босқичдаёқ турнирнинг икки асосий юлдузи – Месси ёки Роналду мусобақани тарк этади. Сабаби қуръадаги сўнгги жуфтликда айнан - «ПСЖ» ва «МЮ» ўзаро тўқнаш келди.
ЕЧЛ 1/8 финал жуфтликлари:
«Бенфика» (Португалия) – «Реал Мадрид» (Испания)
«Вильярреал» (Испания) – «Манчестер Сити» (Англия)
«Атлетико» (Испания) – «Бавария» (Германия)
«Зальцбург» (Австрия) – «Ливерпуль» (Англия)
«Интер» (Италия) – «Аякс» (Нидерланды)
«Спортинг» (Португалия) – «Ювентус» (Италия)
«Челси» (Англия) – «Лилль» (Франция)
«Пари Сен-Жермен» (Франция) – «Манчестер Юнайтед» (Англия)
Нимчоракфинал баҳслари одатдагидек баҳорда ўтиб, уй-сафар тизимида ўтказилади. Сараланган жамоалар жавоб учрашувини уйда ўтказишади. 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 15/16 – 22/23 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 8/9 – 15/16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар