2017 йилнинг ёзида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилиб олган мураббий 2020 йилнинг охирида жамоа билан хайрлашган эди. Кейинроқ грузиннинг Тошкентга қайтиши тўғрисида миш-мишлар тарқалди. 8 июнь куни сайтимизга интервью берган Жафар Ирисметов буни рад қилмаганди.
Бу пайтда турк матбуоти Шотани "Фенербаҳче" ва "Кайсериспор" клублари бошқаруви учун асосий даъвогар сифатида кўрсатаётганди. Шунингдек, баҳорда Юстиновичнинг хизматлари Қатарнинг "Ал Гарафа"си қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам матбуот юзини кўрди.
Саудия Арабистонидаги муваффақиятсизликдан кейин ЎФА Вадим Абрамовнинг жойини айнан Шота орқали тўлдирмоқчилиги айтилганди.
Ноябрь ойида эса Арвеладзенинг "Халл Сити" устозига айланаётгани тўғрисида янгиликлар тарқалди. Қуйида шу ҳақда батафсил маълумот берамиз.
Шотанинг "Туманли Альбион"га йўл олиши тўғрисидаги хабарлар унинг дўсти Ажун Илижали (туркиялик медиамагнат) номи билан боғлиқ.
Гап шундаки, аввалроқ Нидерландия чемпионатида иштирок этувчи Ситтарднинг "Фортуна" клубини харид қилган "Tv8" хўжайини Англияда ҳам бир клуби бўлишини хоҳлади. Ажун Илижалининг танлови Чемпионшипда оғир кунларни бошдан ўтказаётган "Халл Сити" бўлди.
"Халл" турк медиамагнати учун 35,4 млн еврога тушди. Айни пайтда ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Расмиятчиликлар тугаши билан "Пахтакор"нинг собиқ устози "Халл Сити"нинг янги бош мураббийига айланади.
"Трабзонспор" афсонаси, мураббий сифатида Туркиянинг "Кайсериспор" ҳамда "Қосимпошо" клубларида ишлаган Шота Арвеладзе Ажун Илижалининг яқин дўсти ҳисобланади. Маълум бўлишича, 2 ўртоқ ўртасидаги келишув октябрь ойидаёқ амалга ошган. Улар 17 октябрь куни ўтказилган "Трабзонспор" 3:1 "Фенербахче" ўйинини томоша қилиш учун Ажуннинг шахсий учоғида Трабзонга етиб боришган эди.
Машҳур тадбиркор яқинда "Televole"га берган интервьюсида болалигидан АПЛ мухлиси экани, "Халл Сити"ни юқори дивизионга қайтариш ҳақида ўйлаётгани ва жамоанинг асосини турклар ташкил қилиши ҳақида гапирди. Бу лойиҳа амалга ошса, ўзбек футболини яқиндан биладиган Шота қайсидир ҳамюртларимизни "Туманли Альбион"га чоралаши ҳам ҳеч гап эмас...
Бевосита Ажун Илижалига тўхталадиган бўлсак, у 1969 йил Эрзурумда туғилган. Ҳаётда ўз ўрнини топишга анча қийналди. Телевидение соҳасига 22 ёшида оддий спорт журналисти сифатида кириб келган Ажун айни пайтда турк медиасидаги энг машҳур ва бой исмлардан бири ҳисобланади. "Фенербаҳче" жамоаси мухлиси ва яқин кўмакчиси ҳисобланади.
У Истанбул жамоасига доимий равишда молиявий дастак бериб туради. "Фенербаҳче"нинг баъзи трансферлари унинг номи билан боғланади. Хусусан, Месут Ўзилни Туркияга олиб келган ҳам айнан у экани айтилади.
Қуйидаги суратда эса Ажун Илижали ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни кўришингиз мумкин.
Маълумот учун, Шота Ареладзе ҳам турк медиаси ва футбол оламида ниҳоятда машҳур ҳисобланади.
Муаллиф: Faxriddin Ro'ziyev
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади