Италия чемпионатининг 18-турига келиб, Жозе Моуриньо ниҳоят ўзига истаган “Рома”ни кўрди. Пойтахтлик “бўрилар” Бергамода “Аталанта” меҳмони бўлиб, кучли рақибга қақшатқич зарба берди.
Тўғриси, учрашувдан олдин аксарият мутахассислар ва ашаддий мухлислар ҳам учинчи ўринда бораётган “Аталанта”нинг ғалабасини тахмин қилган. Қолаверса, Жозе Моуриньо шогирдлари мавсумда кўп очко йўқотаётгани, беқарор ўйин намойиш қилиб, ҳатто ўртамиёна ва аутсайдер жамоаларни енголмагани ҳам бергамоликларнинг устунлигини кўрсатиб турганди.
“Рома” қарши беллашув олдидан Жан Пьеро Гасперини шогирдлари ўнта учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия қайд этиб, “Эмполи”, “Сампдория”, “Кальяри”, “Свеция, “Ювентус”, “Венеция”, “Наполи”, “Верона”ни енгиб, “Удинезе” ва “Лацио” билан очко бўлишган холос.
Учрашув “Рома” учун муваффақиятли бошланиб, Тэмми Абрахам илк уринишда ҳисобни очди. Бўлим ўрталарига кериб, Николо Дзаньоло мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.
“Аталанта” бош мураббийи тактикани ўзгартириш мақсадида 34-дақиқада захирадан Луис Муриэлни ўйинга туширди ва бу ўз самарасини берди.
Бўлим якунланиши арафасида колумбиялик ҳужумчининг зарбаси Брайан Кристантега тегиб, “Рома” дарвозасидан жой олди. Бергамоликлар иккинчи бўлим ўрталарида Дуван Сапата ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ВАР мутахассислари қоида бузилгани учун голни бекор қилди.
Буёғига Моуриньо шогирдларини тўхтатиб бўлмади. Шомуродов 70-дақиқада Николо Дзаньолонинг ўрнига ўйинга қўшилди. Ўзбек ҳужумчисининг қадами қутлуғ келди. Икки дақиқадан сўнг Крис Смоллинг мезбонларни “синдирган” голни урди.
Тўртинчи голда асосий ишни Шомуродов бажарди. У жамоадошидан тўпни қабул қилиб олиб, бир урунишда икки ҳимоячи ўртасидан Жордан Веретуга аниқ етказди. Франциялик футболчи тепган тўп ҳимоячиларга тегиб, Абрахамга тушди. Римликларнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси қулай вазиятни қўлдан бой бермади – 4:1.
Учрашувдан сўнг, Жозе Моуриньо хурсандлигини яширмади.
- Иштиёқ зўр эди. Ўйинчилар “Аталанта”га қарши учрашувни 90 дақиқа назорат қила олмаслигимизни ва чуқур ҳимояланишга тўғри келишини билишарди. Жамоамиз барча параметрлар бўйича зўр ўйнади. Ҳакам зўр ишлади. “Аталанта”нинг шиддатли ўйин намойиш қилишини инобатга олиб, юқори малакали ҳакам ишлаши талаб этиларди.
Мен доим “Рома” 19 ойдан бери кучли бешликдаги жамоаларни енга олмаётгани ҳақида эшитаётган эдим. Энди бу муддат йигирма дақиқани ташкил қиляпти, дейишингиз мумкин.
Мен “Интер” ҳақида гапирмайман, чунки бу Италиядаги қолган жамоалардан бир бош устун бўлган клуб. “Аталанта”, “Милан” ва “Наполи” каби жамоаларга қарши шиддатли ва тактикага таянган ўйиннинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун жамоанинг ҳар бир ҳаракати идеал даражада иш бериши керак. Бугун “Рома”нинг ҳар бир футболчиси кучли характер кўрсатди.
Ўйиндан олдин йигитларга ҳазиллашиб, бугун Бергамода зилзилани юзага келтиришимиз кераклигини айтгандим, - деди Жозе Моуриньо.
Кутилмаганда, мавсумда биринчи марта йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бергамоликлар бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ҳакамларни танқид қилди.
- 2:2 бўлиб турган ҳисобни бекор қилиш ақлсиз қарор бўлди. Ҳакам бизга Хосе Паломино ўйиндан ташқари ҳолатда бўла туриб, тўпга ўйнаганини айтди. Видеода у тўпга тегмагани кўриниб турибди.
Ҳакамларга буни тушунтириб қўйинглар! Бу вазиятни қандай қилиб, бошқача талқин қилиш мумкин? Бу футболга бўлган ишончни йўқотади, - деди Жан Пьеро Гасперини.
Ушбу ғалабадан сўнг, “Рома” очколари сонини 31 тага етказиб, мусобақа жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиб олди. “Аталанта” эса 37 очко билан учинчи ўринда қолди.
“Рома” 2021 йилдаги сўнгги учрашувини 22 декабрь куни ўз майдонида “Сампдория”га қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди