Сервер Жепаров қўл остидаги Ўзбекистон U-15 Дубайда БАА U-15 га қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Учрашув худди биринчиси сингари ўсмирларимизнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди. Термамизнинг ҳар икки голини "Одил Аҳмедов академияси" ҳужумчиси Лазизбек Мирзаев урди. Захирадан майдонга тушган иқтидорли ўйинчи баҳс тақдирини термамиз фойдасига буриб юборди ва терма ғалабасида ўзининг катта ҳиссасини қўшди.
Халқаро ўртоқлик учрашуви
БАА U-15 – Ўзбекистон U-15 1:2
БАА футбол ассоциацияси майдони, Дубай.
Голлар: Умар Ҳалил Иброхим 21' – Лазизбек Мирзаев пенальти 47', 71'
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиадага мақсадли ва тизимли тайёргарлик олиб бориши, кейинги йилги Осиё чемпионати саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб, турнирнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиши, шунингдек, 2023 йил ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мақсад қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди