Тошкентдаги Renaissance Hall залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конгресси бўлиб ўтмоқда.
Конгрессда Одил Аҳмедов ЎФА вице-президенти ҳамда ЎФА Ижроия қўмитасининг аъзолигига сайланди.
Шунингдек, йиғилишда Рустам Шоабдураҳмонов, Аваз Каримов, Меҳриддин Абдуллаев, Козимжон Комилов, Алишер Хўжаев ЎФА Ижроқўм аъзолигига сайланди.
Аввалроқ Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Одил футболчилик фаолиятида Хитойнинг «Цанчжоу Майти Лайонс» клуби сафида тўп суриб келаётганди. Унгача эса «Пахтакор» (2006—2011), «Анжи» (2011—2014), «Краснодар» (2014—2016), «Шанхай СИПГ» (2017—2021) каби жамоаларда тўп сурган.
Аҳмедов 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаганидан кейин 2021 йилнинг 19 июнь санасида терма жамоадаги фаолияти якунланаётганини эълон қилганди. Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебют ўйинини 2007 йил 13 октябрда Хитой Тайпейига қарши (9:0) ўтказган. 34 ёшли футболчи мамлакат бош жамоаси сафида 108 ўйинда майдонга тушиб, 20 та голга муаллифлик қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди