Фото: ПФЛ
Тошкентдаги Renaissance Hall саройида 25 декабрь, шанба куни UZ Football Awards—2021 маросими бўлиб ўтди.
Унда футбол соҳасида турли номинациялар бўйича Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги энг яхшилари аниқланди.
«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Таъкидлаш жоиз, Бердиев 2020 йилда ҳам йилнинг энг яхши мураббийи бўлган эди.
Фото: ПФЛ
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 2020 йилда ушбу соврин Жалолиддин Машариповга насиб этганди.
Ўзбекистон Суперлигасининг ҳам энг яхшилари тақдирланди.
Суперлиганинг энг яхши мураббийи — Питер Ҳюистра («Пахтакор»);
Суперлиганинг энг яхши футболчиси — Ҳусайн Норчаев («Насаф»);
Ёш юлдуз — Ҳусайн Норчаев («Насаф»);
Суперлига-2021 тўпурари — Драган Черан («Пахтакор») — 16 та гол;
Фото: ПФЛ
Суперлиганинг энг чиройли голи — Билолхон Тошмирзаев («Локомотив» — «Турон» учрашувида киритган голи);
Йилнинг энг яхши ҳаками — Илгиз Танташев;
Суперлига—2021 рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Ўткир Юсупов («Навбаҳор»);
Ҳимоячилар: Шерзод Насруллаев, Ҳусниддин Алиқулов ( иккаласи ҳам «Насаф»), Анзур Исмоилов («Пахтакор»), Марко Колакович («Сўғдиёна»);
Ярим ҳимоячилар: Санжар Турсунов («ОКМК»), Эркин Бойдуллаев («Қизилқум»), Драган Черан («Пахтакор»);
Ҳужумчилар: Шоҳруз Норхонов (Сўғдиёна), Ҳусайн Норчаев («Насаф»), Азизбек Омонов («Локомотив»).
Йилнинг энг яхши футзал мураббийи — Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «Ҳуахин-Жиззах» клубининг бош мураббийи)
Йилнинг энг яхши футзалчиси — Дилшод Раҳматов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «Ҳуахин-Жиззах» клубининг футзалчиси)
Маросимда яна бир қатор номинациялар бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланди.
Ўзбек футболи нуронийси — Ахбор Имомхўжаев;
Фидоийлик рамзи — Садри Носиров;
Жасорат соврини — Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси;
Энг яхши футбол журналисти — Фахриддин Рўзиев;
Энг яхши ҳудудий ассосиасия — Қорақалпоғистон ФА;
Мухлислар меҳри — «Андижон» фан-клуби;
Аёллар Олий лигасининг тўпурари — Диёра Ҳабибуллаева («Сўғдиёна-W»);
Аёллар Олий лигасининг энг яхши мураббийи — Шерали Бобоқулов («Сўғдиёна-W»);
Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси — Диёра Ҳабибуллаева («Сўғдиёна-W»);
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Про-Лиганинг энг яхши футболчиси — Марко Обрадович («Нефтчи»);
Энг яхши ёшлар мураббийи — Аъзам Шерғозиев («ОКМК U-21»);
Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи — Илҳом Ҳанжариев («ОКМК-W»);
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Дилдора Нозимова («Бунёдкор-W»). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди