
“Барселона” билан янги шартнома тузишга мойил бўлиб турган Усмон Дембелени “Ньюкасл”нинг ўта манфаатли таклифи ўйлантириб қўйди.
Манбаларнинг хабар беришича, инглизлар франциялик ҳужумкор футболчига агар у келаси ёзда “Ньюкасл”га эркин агент сифатида ўтадиган бўлса, 15 миллион евро бонус ва йилига 15 миллион евро маош олишини таклиф қилмоқда.
Бу таклиф кучга кириши учун Дембеле каталонияликлар билан мавсум охирида якунланадиган битимни янгиламаслиги керак.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, молиявий инқироздан чиқа олмаётган “Барселона” маош борасида жаҳон футболида энг бой ҳомийга эга “Ньюкасл” билан баҳслаша олмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар