Хабарингиз бор, 17 декабрь куни Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Исроил Мадримов ва Мишель Соро ўртасидаги жаҳон чемпионлик камари учун элиминатор жанги натижаси кўплаб эътирозларга сабаб бўлган эди.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, 21 декабрь куни юрист Девид Берлин Соронинг компанияси "Y12 Management" раҳбари Ёҳан Заоуи билан бирга WBА ташкилотига расмий мурожаат хати йўллади. Хатда Исроил Мадримов ва Мишель Соро жанги натижаси бекор қилиниб, ташкилот томонидан реванш жангини буюриш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳснинг 9-раунди якунига етишига бир неча сония қолганда Мадримов Сорога бир нечта зарбалар йўллади ҳамда гонг чалингандан сўнг ҳам давом этди. Рефери эса гонг овозини эшитмаган ва кейинчалик жангнинг давом этиши натижасида техник нокаут қайд этилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди