Фото: «Soccernews»
Лионел Месси коронавирусга чалинганини ёзгандик. Фанатлар эса «айбдор»ни тезда топишди. Айтишларича, бу — дижей Фер Паласио.
Улар Рождество таътиллари пайти Росариодаги клубда ўзаро мулоқотда бўлишган. Шу боисдан Месси касалланганини эшитган фанатлар Паласиони тинч қўйишмаяпти, унга таҳдидлар бўлмоқда.
ФОТО: INSTAGRAM
«Унга касалликни мен юқтирган эмишман. Ҳатто қотил дейишгача боришди. Шахсий хабарлар орасида салбийлари жуда кўп. Уругвайга кетишим учун кеча тест топширгандим, менда ҳеч қандай коронавирус топилмади», — твиттерда шу гапларни ёзган Фер Паласио ПЗР-тести манфий чиққан суратни ҳам илова қилди.
Аргентиналик футбол юлдузи ковидни юқтиргани 2 январь санасида маълум бўлганди. Ундан ташқари, «Пари Сен-Жермен»нинг яна уч футболчиси — Хуан Бернат, Серхио Рико ва Натан Битюмазал топширган тестлар ҳам мусбат чиққан.
Дарвоқе, «RMC Sport» ёзишича, касаллиги аниқланганидан сўнг ўзини яккалаган Месси ҳозирда ўзини яхши ҳис этяпти, ковид симптомлари уни безовта қилаётгани йўқ. У Парижга зудлик билан учиш учун навбатдаги ковид-тести манфий чиқишини кутяпти. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди