
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ал-Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, футболчи хизматига Истанбулнинг "Башакшехир" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Агар томонлар келишувга эришса, қишки трансфер вақтида Машарипов турк клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Аввалроқ, вингерга БАА ва Саудия Арабистони жамоаларидан ҳам таклифлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Айни дамда "Башакшехир" жамоаси чемпионатда 19-турдан сўнг 33 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Жалолиддин МашариповТуркия чемпионатиАл-Насср клубиБашакшехир жамоасиФутболчи таклифлариЎзбекистон терма жамоаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар