Қиш келиб футболчиларнинг у клубдан бунисига кўчиб ўтиши бошланади. Шартномаси бор ва яхши имкониятга эга футболчилар ҳозирча ўз клубларида қолишни маъқул деб билмоқда. Суперлига клублари ўз сафини бир нечта футболчилар билан тўлдириб олган бўлса-да, биз ҳали трансфер кўрмадик. Негаки барча футболчилар эркин агент мақомида у клубдан бунисига кўчиб ўтяпти.
Трансфер эса амалдаги шартномаси бор футболчини маълум бир маблағ эвазига харид қилиш дегани. Футболда эркин агентни қўшиб олишдан осон бўлмаса керак. Сиз футболчи билан келишасиз, у келиб шартномага қўл қўяди, тамом-вассалом.
Лекин ҳақиқий трансфер шартномаси бор зўр футболчини қўлга киритиш бўлади. Биринчидан, клуб таклиф билан чиқади, иккинчидан футболчини сотмоқчи бўлган клуб яхши нарх қўяди. Ҳам клубга пул тўлаши керак, ҳам футболчининг ўзига. Айтайлик, Ўзбекистон шароитида 50 минг доллардан бошлаб, 500 минг долларгача.
Лекин таваккалга не ҳожат. Ундан кўра, эркин агентларни қидирамиз. Чунки кўпчиликда шартнома бир йиллик. Аслида трансфер сиёсати хусусийлик сари қадам ташлайдиган клублар учун ўта муҳим жараён бўлиши керак. Чунки клуб фақат харажат қилавермайди-ку. Пул ҳам топиши керак.
Лекин сиз фалон футболчига 500 минг доллар нарх белгиласангиз, харидор чиқадими? Ҳамма гап шунда. Майли, катта пул сарфлаб сотиб олди дейлик. Лекин футболчи ўйнаб кета олмаса-чи деган ҳадик пайдо бўлади.
Ҳадик бор жойда бизнес бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўзбек футболи бизнес эмас.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди