14:05 / 07.01.2022
1 802

“Рома”да яхши янгилик!

“Рома”да яхши янгилик!
“Рома” спорт директори Тьяго Пинто “Арсенал” ярим ҳимоячиси Энсли Мэйтленд-Найльз ижара шартномаси бўйийча “Арсенал” билан келишувга эришилганини маълум қилиб, бу трансферни тасдиқлади.

- Биз Энсли Мэйтленд-Найльз шартномасини расмийлаштиришга жуда яқинмиз, - деди Тьяго Пинто таниялиа журналист Фабрицио Романога.

Сўнгги маълумотларга қараганда, римликлар 24 ёшли футболчи учун ярим мавсумга бонуслар билан бир миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади. Манбалар, “Арсенал” мутасаддилари “Рома”га ўйинчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини бермаган ва мавсум якунланиши билан Энсли Лондонга қайтади.

“Арсенал” тарбияланувчиси жорий мавсумда барча турнирларда 11 та учрашувда қатнашиб, битта голли пас узатди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади.

Transfermarkt порталия рим ҳимоячини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Бу футболчи ҳам ҳужумни, ҳам ҳимояни уддалайди
Моуриньо майдон марказини кучайтиришда давом этади. Порутгалиялик мутахассис нишонидаги футболчилардан бири “Порту” шарафини ҳимоя қилаётган Сержиу Оливейрадир. Бу ўйинчига Жозенинг агенти Жорже Мендеш хизмат кўрсатиши трансферни анча осон кечишини таъкинлаши таъкидланмоқда.

Оливейра Моуриньога бош оғриғи бўлаётган бир неча позицияларни ёпишга қодирлиги билан эътиборга тушган. Португалиялик ярим ҳимоячи таянс зонасида муваффақиятли ўйнаб, жамоанинг ҳимояланиш қобилиятини мустаҳкамлаш баробарида ўткир ҳужум ташкил қилишда ҳам маҳорат кўрсатиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Рома” аввал ҳам бу ўйинчига оғиз солган, лекин томонлар трансфер суммасини келиша олмаган эди.
Энди “бўрилар” 29 ёшли футболчини ярим мавсумга ижарага олиб, кейинчалик уни тўлиқ қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Transfermarkt мутахассислари 15 миллион еврога баҳолаган Оливейранинг “аждарлар” билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Бу ярим ҳимоячи жорий мавсумда бешта гол ва битта ассистни амалга оширди.

“Рома” Дзаньоло бўйича бир қарорга келди
РИм клуби мутасаддилари жамоа тарбияланувчиси Николо Дзаньоло билан янги битим имзолашга қарор қилди. Клуб спорт директори Тьягу Пинто универсал ўйинчининг агентлари билан навбатдаги музокараларни ўтказди.

22 ёшли футболчининг агенти Клаудио Вигореллига пойтахтликлар шартлари яхшиланган битимни тақдим қилган. Унга кўра, “Рома” Дзаньолони узоқроқ муддатга олиб қолмоқчи ва шу мақсадда футболчининг маошини кўтаришга қарор қилган.

Январь ойи давомида томонлар яна бир бор учрашиб, шартнома бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлайди ва вазиятни муҳокама қилади. Дзаньолонинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган.

Биз захирада ўтириб, маош олганимиз маъқул
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто олдида Жозе Моуриньо фойдаланмаётган футболчилардан қутилиб, маош фондини енгиллатиш каби мураккаб вазифа ҳам турибди.

Асосий таркибга киритилмаган ва Моуриньо томонидан умумий гуруҳ машғулотларига киритилмаётган ҳимоячилар – 31 ёшли Давиде Сантон ва 34 ёшли Федерико Фасио клубни тарк этишга шошилмаяпти.

Бу икки футболчи умуман ўйинларга қўйилмаётган бўлса-да, жамоа билан битимни муддатидан олдин бекор қилишга кўнмаяпти.

Ҳар икки ҳимоячи шартномаси тугагунича клубда қолиб, индивидуал тарзда машқ қилиб юришни маъқул кўрмоқда.

Ҳозирча, уларга бошқа жамоадан жўяли таклиф ҳам бўлгани йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома”да яхши янгилик!