17:00 / 07.01.2022
1 291

ОФК Эроннинг икки машҳур клубини ОЧЛдан четлатди

ОФК Эроннинг икки машҳур клубини ОЧЛдан четлатди
Биласиз, "Персеполис" ва "Истиқлол" Эрон мамлакатининг энг кучли ва энг номдор клублари ҳисобланади. ОФК бугун бу икки клуб 2022 йилги Осиё чемпионлар лигасида қатнашмаслиги ҳақида қарор қабул қилди. Бунга сабаб ҳар икки жамоанинг лицензия шартларини тўлиқ бажармагани.

Ўтган йил "Персеполис" Эрон чемпионлигини қўлга киритиб, ОЧЛ гуруҳ босқичида тўғридан тўғри қатнашиши лозим эди. "Истиқлол" эса учинчи ўринни банд этиб, плей-оффдан курашга киришиши керак эди.

ОФК Эрон учун квоталарни 2+2 ажратган бўлиб, ўтган йилги мавсум якунларига кўра, "Персеполис" (чемпион) ва "Фулад" (Кубок соҳиби) гуруҳда, "Сепахон" (2-ўрин) билан "Истиқлол" (3-ўрин) эса плей-оффда иштирок этиши белгилаб қўйилганди.

Бироқ ОФК қарорига кўра, икки кучли клуб мусобақадан четлатилди. Бу жамоалар ўрнини кимлар тўлдириши ва айнан қайси бандга асосан четлатилгани ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОФК Эроннинг икки машҳур клубини ОЧЛдан четлатди