Фото: Getty Images
Olbg 2021 йилда бир дақиқалик фаолиятида энг кўп пул ишлаган спортчилар рўйхатини тузди. Рўйхатга кўра, ушбу кўрсаткич бўйича энг яхши натижа ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегорга тегишли. У ўтган йили UFC доирасида иккита жанг ўтказган.
Конор америкалик Дастин Порье билан икки марта курашган ва иккисида ҳам мағлуб бўлган. Макгрегор октагонда жами уч дақиқа вақтини ўтказган. У бу вақт давомида 22 миллион доллар ишлаган. У бир дақиқада 8 млн 695 минг 652 доллар топган. Ирландиялик спортчи бир миллион долларга етти сонияда эришган.
Ундан кейинги ўринда мексикалик боксчи Саул Алварес жойлашди. У дақиқасига 444 минг 444 доллар топган.
Учинчи ўринда америкача футбол ўйинчиси Дак Прескотт турибди. Прескотт бир дақиқада 325 минг доллар ишлаган.
Юқори 20 таликнинг 17 таси америкача футбол ўйинчиларига тегишли.
Футболчи Неймар рўйхатда 17-ўринда жойлашган. У бир дақиқада 32 минг 716 доллар топган. Месси 23-, Роналду 25-ўриндан жой олди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди