1 177
Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги учун промоутерлик савдоси муддатидан аввал ўтказиладиган бўлди
Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон «Кака» Аҳмадалиевнинг (10-0, 7 КО) навбатдаги рақиби мазкур тоифада мажбурий даъвогар филиппинлик Марлон Тапалес (35-3, 18 КО) бўлиши ҳақида хабар берилганди.
IBF ҳар икки томон вакилларига жангни ташкил қилиш борасида ўзаро келишувга эришиш учун 2 февралга қадар муҳлат берилганди. Аммо Тапалеснинг промоутерлик компанияси MP Promotions кимошди савдосини муддатидан аввал ўтказишни сўраган. Ушбу мурожаат IBF’ни қониқтирди ва Аҳмадалиев—Тапалес жангини ташкил этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун бўлиб ўтадиган промоутерлик савдоси 18 январь куни Ню Жерсида штатидаги ташкилот бош қароргоҳида ўтказилиши тасдиқланди.
IBF қоидаларига кўра, ғолиб бўлишни хоҳлаган томон камида 25 минг доллар пул таклиф қилиши лозим. Шартга кўра, амалдаги чемпион Аҳмадалиев жамоаси гонорарнинг 65 фоизига, Тапалес эса 35 фоизига эга чиқади.
Тапалес сўнгги жангини 2021 йил 11 декабрида япониялик Ҳироаки Тешигаварага қарши ўтказиб, уни иккинчи раундда нокаутга учратганди. Бу орқали филиппинлик боксчи IBF камари учун мажбурий даъвогарга айланган. Аввалроқ у Аҳмадалиевнинг собиқ рақиби Рёсуке Ивасага имкониятни бой берганди.
Аҳмадалиев эса сўнгги жангини 2021 йилнинг 19 ноябрида Хосе Веласкесга қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Қайд этиш керак IBF қўйган шартга кўра, ҳеч бир боксчи жанг бўлиб ўтадиган санага қадар бошқа жанг учун шартнома тузиши тақиқланади. Бу ўз навбатида Аҳмадалиевнинг барча камарларни бирлаштириш истагини ортга суради. Шу тариқа Муроджон ва WBC ҳамда WBO камарлари эгаси Стивен Фултон (20-0, 8 КО) ўртасидаги жанг яқин орада ўтказилмайдиган бўлди. Маълумот учун, 2022 йилда Фултонни ҳам мажбурий ҳимоя жанги кутиб турибди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда