Машариповдан ассист: "Ал-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Машариповдан ассист: "Ал-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Саудия Арабистони чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Ал-Насср" ва "Ал-Файсали" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушди ва ўз номига битта ассист ёздириб қўйди.

Белашувнинг 2-дақиқасида Машариповнинг қанотдан узатган тўпини Ал Ғаннам дарвозага жойлаб қўйди. Ҳамюртимиз иккинчи бўлим аввалида захирага олинди.
Машариповдан ассист: "Ал-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Маълумот учун, "Ал-Насср" айни дамда турнир жадвалида 32 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар