“Пахтакор” клуби янги бош мураббий қўли остида мавсумга киришганидан яхши хабардорсиз. Амалдаги чемпион бу йил ҳам чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолмоқчи.
Ҳали олдинда Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси кутяпти. “Пахтакор” эса янги мураббий қўл остида қандай жамоага айланиши жуда қизиқ. Бунинг учун таркибда иқтидорли ёшлар билан бирга тажрибали ўйинчилар ҳам зарур.
Шу мақсадда “Пахтакор” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Икром Алибоевни ўз сафида кўришни жуда хоҳламоқда. Футболчи ўтган мавсумни Жанубий Кореянинг “Тэджон Ситизен” клубида ўтказди ва яқинда жамоасини тарк этди.
Ҳозирда эркин агентга айланган ярим ҳимоячи учун қатор таклифлар бор. “Пахтакор” эса Алибоевни кўндириш учун барча чораларни ишга солмоқда. Бу борада клуб спорт директори Жаъфар Ирисметов Икром билан музокаралар олиб борилаётганини Sports.uz мухбирига тасдиқлади. Яқинда Алибоев билан боғланганимизда яқин вақт ичида фаолиятини қайси клубда давом эттириши ойдинлашишини айтганди.
Демак, “Локомотив”, “Сеул” ва “Тэджон Ситизен” клубларида тўп сурган Алибоевнинг янги мавсумни қайси клубда бошлаши тез орада ҳал қилинади. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди