“Манчестер Юнайтед” жамоани бошқариб турган Ральф Рангник ўрнига доимий бош мураббий тайинлашга қарор қилди. Улар аввал режалаштирганидек мавсум якунланишини кутмайди.
Айни пайтда клуб рўйхатида уч нафар мутахассис – “Аякс”ни бошқараётган Эрик тен Хаг, ПСЖдан кетмоқчи бўлиб юрган Маурисио Почеттино ва “Лестер Сити”да ишлаётган Брендан Рожерс номзоди бор.
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари янги бош мураббий мавсум охиригача жамоани ўзига мослаштириши ва ёзги трансферлар вақтида ўзига қайси позициялар учун янги ўйинчилар керак эканини аниқлаб олишини истаяпти.
Янги бош мураббий келиши билан Ральф Рангник клуб тизимида бошқа лавозимга ўтиши келишиб олинган.
Аввалроқ, клубнинг аксарият ўйинчилари Ральф Рангникнинг бош мураббий сифатида иш услубидан норози экани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди