Испания кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Атлетик" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Баҳснинг 2-дақиқасида мезбонлар футболчиси Муниаин ҳисобни очди. 20-дақиқада каталонияликларнинг янги футболчиси Ферран Торрес орадаги фарқни йўққа чиқарди.
86-дақиқада "басклар" аъзоси Мартинес яна жамоасини олдинга олиб чиқди. Қўшиб берилган дақиқаларда Педри гол уриб, мувозанатни тиклади.
Экстра таймларнинг биринчисида Альба жарима майдони ичида қўли билан ўйнади ва ҳакам "Барса" дарвозаси томон пенальти белгилади. Муниаин нуқтадан аниқ зарба йўллаб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди