07:20 / 27.01.2022
873

Одил Аҳмедов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Наманган вилоятидаги шароитлар билан танишди

Одил Аҳмедов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Наманган вилоятидаги шароитлар билан танишди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг июнь ойида мамлакатимизда футбол бўйича 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё кубоги ўйинлари бўлиб ўтади.

Қитъамизнинг нуфузли мусобақасини юқори савияда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Маълумки, қитъа биринчилигининг айрим учрашувларга Наманган вилоятидаги “Марказий” стадион мезбонлик қилади. Бугун ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятига ташриф буюрди. ЎФА ишчи гуруҳига сафар давомида Наманган вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Наманган вилоят футбол ассоциацияси раҳбарияти ва ходимлари ҳамроҳлик қилишди. Бу ҳақда НФА матбуот хизмати хабар берди.

Ишчи гуруҳ вакиллари ташриф чоғида вилоятда терма жамоалар учун яратилган шароитлар, меҳмонхоналар ва машғулотлар ўтказиладиган стадионларни кўздан кечиришди. Меҳмонлар дастлаб “Ойдин плаза”, “Шедевр”, “Ахсикент”, “Наманган-S” меҳмонхоналаридаги шароитлар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, ЎФА ишчи гуруҳи терма жамоаларнинг машғулотлари ва расмий учрашувлари ўтказиладиган Уйчи туманидаги “Пахтакор”, Наманган шаҳридаги “Динамо”, “Марказий” стадион захира майдонида яратилган шароитларни кўздан кечириб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича керакли маслаҳатларни беришди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Наманган вилоятидаги шароитлар билан танишди