Тожикистон терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Тожикистон терма жамоасига бош мураббий тайинланди
55 ёшли хорватиялик мутахассис Петр Сегрт Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Про лицензиясига эга бўлган мураббий фаолияти давомида Германиянинг турли клубларида ишлаган. Индонезиянинг "Макассар" жамоасини маълум муддат бошқарган.

Шунингдек, Петр 2008 йилда Грузия, 2015-2017 йиллар оралиғида Афғонистон ва 2018-2020 йиллар давомида Мальдив ороллари терма жамоаларини ҳам бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Тожикистон МТЖда Усмон Тошев ишлаб келаётган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар