Маълумки, 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан ўтказиладиган Мусобақалар Регламентининг 8.13.-бандида Суперлига клублари ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган барча мусобақаларда футболчиларнинг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиши ҳамда бу борадаги ҳисоботни ЎФА техник бошқармасининг илмий-услубий гуруҳига тақдим этиши шартлиги белгиланган.
Шу муносабат билан “Навбаҳор” ПФК 2022 йилги мавсум олдидан спорт натижалари таҳлили билан шуғулланувчи Catapult компанияси билан ҳамкорлик ўрнатди. 137 мамлакатга спортчиларнинг функционал ҳолатини масофадан туриб кузатиш технологияларини етказиб берадиган ушбу компания маҳсулотларидан эндиликда “Навбаҳор” жамоасида ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, машғулотлар ва футбол учрашувлари давомида ҳар бир футболчининг эгнидаги нимчаларга Catapult тақдим этган қурилма ўрнатилиб, унинг ёрдамида мураббийлар шогирдларининг функционал ҳолати, чидамлилик даражаси, куч сарфи, босиб ўтаётган масофаси ҳамда бошқа муҳим маълумотларга эга бўлиб боришади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади