Фото: «Қизилқум»
Никола Лазаревич «Қизилқум» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
44 ёшли сербиялик мутахассис билан неча йиллик шартнома имзолангани ҳақида маълумот берилмаган. У бу лавозимда 2021 йилда жамоани бошқарган Ҳамиджон Актамовнинг ўрнини эгаллайди. Маълумотларга кўра, Актамов эндиликда клуб директори сифатида фаолият юритади.
Лазаревич фаолияти давомида Тожикистон Кубоги ва чемпионлигини қўлга киритган, Сербия ёшлар терма жамоаси ва Тожикистон терма жамоасида ёрдамчи мураббий вазифасида ишлаган. Шунингдек, у Саудия Арабистони, Сербия, Тожикистон, Хитой ҳамда Ливия клубларида бош мураббий бўлган.
Никола Лазаревичнинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг «Ал-Таавун» жамоаси бўлди.
Шунингдек, клуб Олег Зотеев билан шартнома имзоланганини эълон қилди. 33 ёшли ҳимоячи янги мавсумни навоийликлар сафида бошлайди. «Қизилқум» Зотеевнинг шартнома муддати ҳақида ҳам ҳеч нима демаган.
Зотеев фаолияти давомида «ОКМК», «Бунёдкор», «Локомотив», «Чоннам Драгонс» (Жанубий Корея) каби клубларда фаолият юритган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди