
22 ёшгача бўлган, бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Финал жангларининг навбатдагиси -50 кг вазн тоифасида юртдошимиз Сабина Бобоқулова ҳамда Шри -Ланка вакиласи Севанди Боталаж ўртасида бўлиб ўтди.
Дастлабки раундда Сабинанинг кучли зарбасидан сўнг, ҳисоб очилди. Умумий тарзда айтганда 1-раунд яққол ҳамюртимиз устунлигида ўтди. 2-раундда ҳам фаолликни асло сусайтирмаган юртдошимиз кетма-кет зарбалар йўллаб яна икки марта ҳисобни очилишига сабаб бўлди ва якунда муддатидан аввал ғалабани тантана қилиш баробарида Осиё чемпионлигини қўлга киритди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар