Шу йилнинг 13 январь санасидан эътиборан ФИФА "Бухоро" футбол клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйганди. Кеча "Бухоро" масалани ҳал қилди ва ФИФАга ҳисобот тақдим этди. Туркманистонлик футболчида эътироз қолмаган бўлса, келаси ҳафта ФИФА тақиқни олиб ташлаши мукин. Бу ҳақда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.
- Мана шу вақтда "Бухоро" сафида легионерлар машғулот ўтказаётгани ва клуб улар билан музокара олиб бораётгани бизни хавотирга солади. Боиси "Бухоро" яна 3 нафар тожикистонлик спортчи билан ҳам қарздорлик масаласини тезроқ ҳал қилиши керак. Катта эҳтимол билан тез орада улар ҳам ФИФАга мурожаат қилади.
Маълумот учун. Клуб футболчи билан шартномага имзо чекса, мазкур шартнома ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилиши ёки йўқлигидан қатъий назар, у юридик кучга эга ҳисобланади ва ФИФА мазкур шартноманинг эҳтимолий муаммоларига нисбатан қарор чиқариш ҳуқуқига эга бўлади. Шундан келиб чиқиб, эски муаммолар ҳал этилмагунига қадар, янгисини бошламаслик тўғрироқ.
Биз 2022 йилги мавсумдан яна бир янгиликни амалга тадбиқ этиш арафасида турибмиз. Яъни 2023 йилги мавсумнинг 31 январига қадар клублар эски йиллар бўйича қарздорликни тўлиқ бартараф этмаса, уларга нисбатан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқини қўйиш ёки бошқа санкцияларни қўллаш масаласи тез орада ЎФА Ижроқўмига киритилади. Европада бу одатий ҳол. Бизда эса айрим клублар эски қарзларни ёпмай туриб, янгиларини яратишга одатланиб қолган. Биз, албатта, буни ҳам тартибга солишимиз керак. Ҳозирги ҳолатда футбол клублари сметасини ЎФА билан келишаётгани ва йил якунида мана шу ҳолат бўйича ҳисоб бериши бу йўналишдаги биринчи қадам ҳисобланади, - деди ПФЛ раҳбари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди