23:28 / 01.02.2022
1 023

ЖЧ—2022 йўлида. Жанубий Корея Сурияни мағлуб этиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди

ЖЧ—2022 йўлида. Жанубий Корея Сурияни мағлуб этиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди
Осиё минтақасида футбол бўйича ЖЧ—2022 саралаши доирасидаги 8-тур баҳслари 1 февраль, сешанба куни бўлиб ўтди.
Жанубий Корея терма жамоаси Сурияни 2:0 ҳисобида таслим этиб, кетма-кет ўнинчи марта Жаҳон Чемпионати йўлланмасига эга чиқди.

Кореяликлар мундиал йўлланмасини ҳал қилган Осиёнинг иккинчи мамлакатига айланди. Аввалроқ Эрон ЖЧ—2022 йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритган эди.

Скрин: ФИФА
B гуруҳида вазият чигаллашди. Гуруҳ етакчиси Саудия Арабистони сафарда Японияга енгилди. Австралия эса сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, Уммон билан дуранг ўйнади. Бу орқали «кенгурулар» қийин аҳволга тушиб қолди, сабаби кейинги икки турда жамоа Япония ва Саудия Арабистонига қарши ўйнайди.

Скрин: ФИФА
ЖЧ—2022 саралаши, ОФК

Сурия — Жанубий Корея 0:2
Голлар
: 0:1 — 53 Ким Жин Су, 0:2 — 71 Квон Чан Ҳун.
Сурия: Олма, Мидани, Шеҳиони, ал-Ҳули, Крума, Женят (Айиш, 60), Ҳамиша (Аниз, 78), Каво (Мустафо, 84), Бабули (ал-Баҳир, 61), ал-Мавас (Риҳаниэх, 77), Хрбин.
Жанубий Корея: Шин Гю, Ки Жин Су, Квон, Ким Те Ҳван, Ҳван Ин Бом, Ҳо Пайк, Ли Сон (Жин Ким, 90), Ву Ён (Квон Чан Ҳун, 46), Гю Сон (Дон Ли, 69), Ҳван Чо (Ҳи Ким, 90).
Огоҳлантиришлар: Ал-Мавас (36), Ҳван Ин Бом (40), Мидани (50).

Япония — Саудия Арабистони 2:0
Голлар
: 1:0 — 32 Минамино, 2:0 — 50 Жуня Ито.

Ливан — Ироқ 1:1
Голлар
: 0:1 — 40 Айман Ҳуссейн, 1:1 — 45+3 Маҳер Сабра.

Вьетнам — Хитой 3:1
Голлар
: 1:0 — 9 Ҳо Тан Таи, 2:0 — 17 Нгуен Тиэн Линҳ, 3:0 — 77 Пҳан Ван Дурк, 3:1 — 90+7 Ху Хин.

Эрон — БАА 1:0
Гол
: 1:0 — 44 Меҳди Тареми.

Уммон — Австралия 2:2
Голлар
: 0:1 — 15 Жейми Макларен (пенальти), 1:1 — 54 Абдулла Фаваз, 1:2 — 79 Аарон Муй, 2:2 — 89 Абдулла Фаваз (пенальти).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022 йўлида. Жанубий Корея Сурияни мағлуб этиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди