Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятини якунлаганини эълон қилиб, қисқа муддатли танаффусдан сўнг яна ўзининг эски промоутерлик компанияси "Salita Promotions" билан янгиланган шартномага имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик. Эргашев қайтиши сабабини Boxingscene.com сайтига маълум қилди.
"Мен ўзимни жуда илҳомланган ҳис қилмоқдаман ва рингдаги рақобатда устунлик қилишга тайёрман. Салита билан келишувим иккала томон учун ҳам фойдали ва самарали бўлди ва мен фаолиятимни давом эттиришдан хурсандман. Америкалик мухлисларни соғиндим ва яна бир бор рингда ажойиб нокаутлар ва ҳаяжонли жанглар билан куч ва маҳоратимни намойиш этишга тайёрман”, - деди Эргашев.
У билан қайта шартнома имзолаган Дмитрий Салита Эргашевнинг келажаги ҳақида жуда хурсанд эканлигини айтди.
"Мен бокс спортидаги кучли панчерлардан бири бўлган ажойиб салоҳиятли боксчидан мамнунман. Биз Шоҳжаҳон Эргашевни халқаро бокс юлдузига айлантириш йўлида биргаликда ишлашни интиқлик билан кутамиз”, - деди Salita Promotions раҳбари Дмитрий Салита.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев Салита промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмаган жангларда иштирок этгани учун компания томонидан судга берилган эди. Маълум бўлишича, суд ниҳоясига етди ва томонлар келишувига эришди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди