date
views 1 092

Энди футбол клубларимиз либосида Ўзбекистон байроғи ҳам бўлади

Энди футбол клубларимиз либосида Ўзбекистон байроғи ҳам бўлади
ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этадиган жамоалар либосларига бир қатор талаблар қўйилди. Унга кўра:

Рақамларни аниқроқ кўрсатиш учун нейтрал ранглардан фойдаланиш лозим. Жамоалар футболкасининг олди қисмини рақамсиз қолдириш тавсия қилинади.

ЎзПФЛ рамзи футболканинг ўнг томонида, Суперлига рамзи эса чап томонда жойлашган бўлиши лозим.

Ҳомийлар рамзи бўйича ўлчам талаби ҳам ўрнатилди.

Декоратив суратлар ўйинчи либосини бутун қисмини қопламаслиги зарур. Декоратив элементлар либоснинг олд қисмида 25 фоизгача бўлган жойни қоплаши мумкин. Ушбу рамзлар ва суратлар либосдаги рақам ва исми ёзилган жойга қўшилиб кетмаслиги керак.

Ўзбекистон Ресбубликаси давлат байроғи либоснинг олд томони ўрта қисмида жойлашади. Байроқни алоҳида ажралиб туриши учун унинг атрофи оқ чизиқ билан ўралган бўлади. Оқ чизиқнинг қалинлиги 3 мм бўлиши лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Энди футбол клубларимиз либосида Ўзбекистон байроғи ҳам бўлади