1 047
Оливер Шаркич: "Ўзбекистоннинг энг катта клубида ўзимни нималарга қодирлигимни кўрсатишни истайман"
“Пахтакор” сафига янги келиб қўшилган Оливер Шаркич жамоа матбуот хизматига таклиф, клуб ва шаҳар ҳақида дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.
- "Пахтакор"нинг таклифини қандай қабул қилдинг?
- Мураббий Войнески клуб билан шартнома имзолагандан сўнг менга алоқага чиқди ва "Пахтакор"га олиб келмоқчи эканини айтди. Буни муҳокама қилдик ва Ўзбекистоннинг энг катта клубига келишга тайёр эканимни ҳис қилдим.
- Қарорга келишда кимлар билан маслаҳатлашдинг?
- Оилам билан муҳокама қилдик. Уларнинг ҳам фикрини олишим керак эди. Кейин биргаликда бу ўзимни Чемпионлар Лигаси ва Суперлигада кўрсатишим учун ажойиб имконият деган қарорга келдик.
- "Пахтакор"нинг таклифидан кейин клуб ҳақида нималарни ўргандинг? Англиядан Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилиш қийин бўлмадими?
- Клуб ҳақида кўп бўлмаса ҳам билардим. Таклифдан кейин клуб ҳақида кўп нарсаларни ўргандим ва топ жамоада ўйнаш ажойиб ғоя экани билинди. Мен учун мамлакатларни алмаштириш ҳаяжонли. Англия, Бельгия, Португалия ва Испанияда яшаганман. Энди Ўзбекистондаман. Бу дунёнинг янги қирраларини кашф қилиш ва тил ўрганиш бўйича ҳам ажойиб имконият.
- Клуб ва шаҳар ҳақида дастлабки таассуротларинг қандай?
- Илк таассуротлар жуда ижобий ва ёқимли. Клубда ишлар жуда яхши йўлга қўйилган, ходимлар ва футболчилар профессионал. Тошкент Европа шаҳарларидан фарқли. Бу ерда жуда дўстона муносабатни ҳис қиляпман. Шаҳар жуда чиройли. Таомлар мазали эканини билишга улгурдим.
- Шахсий ва жамоавий мақсадларинг қандай?
- Шахсий мақсадим ғалаба қозониш, голлар уриш ва яхши ўйин намойиш этган ҳолда Черногория миллий терма жамоасидан таклиф олиш. Ҳозир "Пахтакор"нинг собиқ бош мураббийи Миодраг Радулович Черногория терма жамоасида ишламоқда. Жамоавий мақсад эса биринчи навбатда мавсумга тайёр бўлиш, кейин Суперкубокда зафар қучишни истаймиз. Чемпионатда ғолиб сифатида қолишни хоҳлаймиз ва Чемпионлар Лигасида узоқроқ босқичгача етиб бориш ниятидамиз.
- Мухлисларга қандай тилаклар билдирган бўлардинг?
- Бизни қўллаб-қувватлаб туришлари ва жамоа жиддий ҳозирлик кўраётган янги мавсумдан завқ олишларини тилайман. Биз мавсумни муваффақиятли қилишга уринамиз. Улар билан стадионда учрашиш ва ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Ўзбекистонда ўзимни кўрсатишга тайёрман. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди