885
Олег Зотеев Россия ва Эрондан тушган таклифлар, нега "Қизилқум"ни танлагани ҳақида гапирди
Тажрибали футболчи Олег Зотеев яна Ўзбекистонга қайтди. Лекин уни “Қизилқум” сафидан жой олишини кўпчилик кутмаган бўлса керак-а?
Охирги икки мавсумни Жанубий Кореянинг “Чоннам Драгонс” клубида ўтказган ҳамюртимиз яна хорижда тўп суриши мумкин эди. Бироқ энди Суперлигада фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Албатта, навоийликлар ушбу ўйинчини қўлга киритиш орқали яхшигина кучайишга эришдилар.
“Яхши жамоа тузишяпти”
- “Қизилқум” жамоасига ўтганимга келсак, менга Ҳамиджон ака Актамов қўнғироқ қилди. Клубнинг бу йилги мақсад ва режаларини айтди. Яхши жамоа тузишяпти. “Локомотив”да ўйнаган бир қанча ўйинчилар ҳам “Қизилқум”га ўтишди. Бу футболчилар билан илгари бирга тўп сурганмиз ва бир-биримизни яхши биламиз. Натижада клубнинг ўз олдига қўйган мақсади йўлида мен ҳам ҳиссамни қўшиш учун ушбу жамоага ўтишга рози бўлдим. “Қизилқум” биринчи даврани Тошкентда ўтказади. Бу томонлама ҳам бизга анча қулай.
“Россия премьер-лигаси клуби ва Эронинг етакчиси жиддий қизиқди”
- Ҳа, менинг олдимда таклифлар бор эди. Айниқса, Россия премьер-лигаси клубидан ва Эроннинг етакчиларидан бири жиддий қизиқди. Бироқ ёшим ўтиб бораётгани учун Россия жамоасига ўтиш имконияти амалга ошмади. Эрон клуби эса ҳали ҳам менга кўз тиккан. Бу жамоа Осиё Чемпионлар лигасида ўйнайди. Лекин мен уйимга яқинроқ бўлиш учун Ўзбекистонга қайтдим ва ”Қизилқум”ни танладим.
“Навбаҳор” ва “Сўғдиёна”дан таклиф тушди”
- Менга “Навбаҳор”, “Сўғдиёна” яна бошқа клубларимиздан таклифлар келиб тушганди. Аввало, таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Бироқ кўпроқ оилам ёнида бўлишни истаганим учун Тошкентдаман. Юқорида айтганимдек, “Қизилқум” жамоаси ҳозирча уй ўйинларини пойтахтда ўтказиб туради. Шу сабабдан йўл босиб бошқа клубларга боришни истамадим.
“Осиё Чемпионлар лигасидан 40 дан зиёд ўйинларда ўйнадим”
- Ҳа, “Чоннам Драгонс” Корея Кубогини қўлга киритди ва энди Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Улар мени қолишимни жуда исташганди. Шу сабабдан яна чемпионлар лигасида ўйнашим мумкин эди. Лекин бу мусобақа мен учун янгилик эмас. Олдин жуда кўп тўп сурганман. Осиё Чемпионлар лигасида адашмасам, 40 тадан ортиқ ўйинда майдонга тушганман. Агарда ҳали ўйнамаган бўлганимда ҳам бу бошқа гап эди. Шу боис ҳам чемпионлар лигасига у қадар талпинмадим. Бунинг устига “Чоннам Драгонс” янги мавсум учун таркибини тажрибали ўйинчилар билан кучайтиряпти деб айта олмайман. Кўпроқ ёшларга ҳам эътибор қаратиляпти. Қолаверса, жамоани бир қанча футболчилар тарк этишди. Ҳозир бор эътиборимизни “Қизилқум” клубига қаратганмиз. Чунки унинг ҳам олдига қўйган жиддий ва аниқ вазифалари бор.
“Медаллар учун 5-6 та клуб асосий фаворит”
- Бу йил Ўзбекистон чемпионати олдингиларга қараганда анча қизиқарли ўтади, деб ўйлаяпман. Нега деганда, жамоалар яхши трансферларни амалга оширишяпти. Интрига ҳам шунга яраша жиддий кечади. Энди биргина “Пахтакор” яққол фаворит эмас. Медаллар учун курашда 5-6 та клуб асосий фаворитга айланади. Бу эса мухлислар учун ҳам жуда қизиқ туюлади. Ўзим ҳам яна Ўзбекистон чемпионатига қайтганимдан хурсандман. Бу ерда яхши хотиралар бор. Ўсиш сезиляпти. Адашмасам, Ўзбекистон Суперкубогини 3 марта қўлга киритган ягона футболчи мен бўлсам керак.
Шуҳратбек Жўраев
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди