21:39 / 10.02.2022
1 076

«Пахтакор» икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади

«Пахтакор» икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади
«Пахтакор» икки нафар янги футболчини ўз сафига қўшиб олди.

Фото: «Пахтакор»
Болгариялик ҳимоячи Камен Ҳажиев эркин агент сифатида «шерлар» сафига қўшилди. Футболчи пойтахт жамоаси билан «1+1» кўринишидаги шартнома имзолади.

Ҳажиев фаолияти давомида «Родопа», «Пирин», «Минёр», «Локомотив», «Бероэ» (барчаси Болгария), «Олбендург» (Нидерландия), «Фортуна» (Германия) ва «Пушкаш Академия» (Венгрия) каби клубларда ўйнаган. Ҳимоячи профессионал фаолиятида 258 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол муаллифига айланган. Камен сўнгги клуби «Бероэ» сафида жорий мавсум 14 та учрашувда майдонга тушган.

Фото: «Пахтакор»
«Шерлар»нинг яна бир янги футболчиси — Алексей Ларин. Украиналик ҳимоячи «Пахтакор»га эркин агент сифатида ташриф буюрди ва бир йиллик шартномага имзо чекди.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи Украинанинг «Днепр», «Арсенал», Болгариянинг «Дунав» ва Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоаларида фаолият олиб борган. Сўнгги клуби «Истиқлол» сафида 2021 йилги мавсумда 38 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилган.

Фото: «Пахтакор»
Шунингдек, «Пахтакор» жамоаси ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов фаолиятини «Нефтчи» жамоасида давом эттиради. Тошкентликлар футболчини ижарага берди. Ижара муддати 2022 йилги мавсумни ўз ичига олади, «Пахтакор» ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячини ижарадан қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Исмоилов «Пахтакор» сафида жами 61 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади