Кеча Суперлига-2022га қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. "Олимпик" биринчи турда "Сурхон"га қарши майдонга тушади. Қуръа ташлаш маросими ва турнир ҳақида жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Манимча, қуръа анча яхши ўтди. Биринчи баҳсда кимга қарши майдонга тушишимизни кутаётган эдик? Умуман олганда, дастлабки турларда ҳамма жамоаларнинг имкониятлари тенг бўлади, деб ўйлайман.
Ҳар бир учрашув қизиқ ва қийин бўлиши аниқ. "Олимпик" Суперлигада дебют қилади ва бу бизга катта тажриба. Ўйинлар орқали олдимизга қўлган вазифани уддалаймиз. Илк турда "Сурхон"га қарши майдонга тушамиз. Умуман олганда, кимга қарши майдонга тушишимизни аҳамияти йўқ. Чунки ҳамма билан қайсидир турда тўқнаш келамиз. Мусобақани уйда бошлашимиз эса яхши, деб ўйлайман.
Биз аутсайдер бўлиб қолмаймиз. Чунки тайёргарлигимиз анча яхши ўтмоқда. Ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Болалар ҳам бунга тайёр. Ҳамма жамоани ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз. Бари майдонда ҳал бўлади. Биз барчасига тайёрмиз, - деди Тимур Кападзе. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди