Ҳозиргина Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC промоушени томонидан ўтказилган профессионал кикбоксинг бўйича "Fair Fight" турнири ўз якунига етди. Ушбу жанг кечасининг марказий жангида ҳамюртимиз Шер Мамазулунов ҳамда маҳаллий жангчи Сергей Пономарёвга қарши рингга кўтарилди.
84 кг вазн тоифасида "Fair Fight" вақтинчалик чемпионлик камари учун бўлган, ушбу қарама-қаршилик 5 раунд давом этди. Жангда катта устунлик билан ҳаракат қилган юртдошимизни ғалабасига ҳатто рус шарҳловчилари ҳам шубҳа қилмаётган бир паллада, ҳакамлар ғалати қарор орқали ғалабани Пономарёвга тортиқ қилиб юбордилар.
Аренага йиғилган мухлислар ҳам "Шер чемпион" деган ҳайқириқлар билан ҳакамларга эътироз билдирдилар. Бир сўз билан айтганда шунчаки мезбонлик фактори роль ўйнади ва ҳамюртимизнинг тайёр ғалабасини тортиб олишди.
Ушбу жангни шу ерда томоша қилишингиз мумкин. Кўринг ва ўзингиз хулоса қилинг. Ўз ўрнида ҳамюртимизнинг ўтказган ажойиб жанги билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятига омад тилаймиз!
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди