11:00 / 15.02.2022
1 056

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рустам Акромов вафот этди

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рустам Акромов вафот этди
Фото: «Tribuna.uz»
Педагогика фанлари доктори, профессор Рустам Акромов 73 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Рустам Акромов 1948 йилнинг 11 августида Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбек футболи ривожига улкан ҳисса қўшган мутахассис. 1990–1992 йилларда Жазоирнинг USM клуби ва миллий терма жамоасида фаолият олиб борган.

Рустам Акромов Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг футбол бўйича миллий терма жамоани бошқарган биринчи мураббий ҳисобланади. 1992–1994 йилларда терма жамоа унинг бошчлигида Марказий Осиё чемпионати ва 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинларида ғалаба қозонган.

Профессор Акромов 1995–1997 йиллар Ҳиндистон терма жамоасини бошқарди. Ушбу давлатдаги икки йиллик фаолияти давомида асосий терма жамоа билан бир қаторда болалар футболини ривожлантириш тизимини шакллантирди. Кейинчалик ОФК, ФИФА ташкилотларида инструктор бўлиб фаолият олиб борди.

У ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун давлат томонидан «Шуҳрат» медали ҳамда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рустам Акромов вафот этди