22:55 / 16.02.2022
1 784

Шомуродов: "Россия ва Ўзбекистонда одамлар кетма-кет етти кун ишлайди, Италияда эса дам олиш кунлари ҳордиқ чиқаришади"

Шомуродов: "Россия ва Ўзбекистонда одамлар кетма-кет етти кун ишлайди, Италияда эса дам олиш кунлари ҳордиқ чиқаришади"
"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Ростов"дан "Женоа"га кўчиб ўтганидан кейин қандай қийинчиликларга дуч келгани ҳақида гапирди.
- "Ростов"даги охирги йилни жуда яхши ўтказдим. Кейинги олти ой давомида ўйиним ўхшамади. Бунинг сабаблари бор эди. Бироқ менда Европада тўп суриш истаги бор эди. Бу осон бўлмасди.

Агарда етарлича гол урмасангиз, Европага йўл олиш қийин. Аммо "Женоа" менга ишонди, бунинг учун клубга миннатдорчилик билдираман! Улар мени "Ростов"дан сотиб олишди. Мен бу трансферга рози бўлдим, чунки бу Европада ўйнаш орзуим сари ташланган дастлабки қадам эди. Мен учун топ-клубда эмас, балки таркибига кира олишим мумкин бўлган клубдан ўрин олиш муҳим эди.

Биринчи йил оғир ўтди. Россия ва Ўзбекистонда менталитет ўхшаш, Европада эса бутунлай бошқача. Шу боис, дастлабки икки-уч ой осон бўлмади, лекин кейинчалик кўникишни бошладим. Ҳозирда бу ердагиларнинг фикрларини яхши уқиб оламан.

– Италия маданияти қайси жиҳатлари билан фарқ қилишини айта оласизми? Бу ерда сиз учун нима янгилик бўлди?
– Россия ва Ўзбекистонда одамлар кетма-кет етти кун ишлайди. Шанба ва якшанба кунлари бу ерда ҳеч ким ишламайди, ҳамма дам олади. Бу ерда буткул ўзгача маданият, ўзгача тил ҳукмрон. Одамларнинг дунёқараши ҳам тубдан фарқ қилади.

- Италия футболи Россия ва Ўзбекистон футболидан нимаси билан фарқ қилади?
- Биринчи навбатда, бу ерда юқори тезлик. Италияда кучли футбол устунлик қилади. Шунингдек, футболчиларнинг маҳорати ҳам юксакроқ", - дейди Шомуродов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов: "Россия ва Ўзбекистонда одамлар кетма-кет етти кун ишлайди, Италияда эса дам олиш кунлари ҳордиқ чиқаришади"