Хабарингиз бор, Екатеринбург шаҳрида RCC промоушени томонидан ўтказилган профессионал кикбоксинг бўйича "Fair Fight" турнирининг марказий жангида ҳамюртимиз Шер Мамазулунов ҳамда россиялик Сергей Пономарёв вақтинчалик чемпионлик камари учун рингга кўтарилган ва жангда катта устунликка эришган ҳамюртимиз якунда ҳакамларнинг шубҳали қарори эвазига мағлуб дея топилганди. Ушбу воқелик жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Охир-оқибат турнир ташкилотчилари ушбу жангга ўз муносабатини билдириб, жангни бекор қилди ва ушбу қарама-қаршиликда ишлаган ҳакамлар четлатилди.
Бу борада Шер Мамазулуновнинг менежери ҳамда фитнес мураббийи Сардор Сулаймонов қуйидагича маълумот берди.
- Ҳа, жанг бекор қилинди ва реванш жанги ўтказиладиган бўлди. Жангга тикилган чемпионлик камари ҳам ҳозирча вакант қолди. Албатта, бу борада бизни қўллаб-қувватлаганларнинг барчасига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди