date

Улар сени бизга бермади!

Улар сени бизга бермади!
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола орзусидаги ҳужумчи Ҳарри Кейнни трансфер қила олмаганини гапириб берди.

Маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” Англиянинг бугунги кундаги энг зўр ҳужумчисини сўраб, “Тоттенхэм”га тўрт маротаба мурожаат қилган. Трансфер учун ўта катта маблағлар таклиф этилганига қарамай, “Тоттенxэм” президенти Дэниел Леви ҳужумчини қўйиб юборишни истамади.

- Кейн трансфери бўйича анча ишладик. Лекин “Тоттенхэм” бу борада бизга қаршилик қилди, - деди Хосеп Гвардиола.

“Тоттенхэм” билан 2024 йилнинг ёзигача шартнома тузган Ҳарри Кейн фаолияти совринсиз давом этаётганидан норози бўлмоқда. Тўпурарнинг ўзи ҳам совринлар учун курашадиган қудратли жамоага ўтмоқчи.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Улар сени бизга бермади!