
Оғир атлетикачи Мафтуна Исмоиловадан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар берди.
Спортчимиздан 2021 йил ноябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасида тақиқланган оксандролон ва станозолол моддалари аниқланган.
Шу тариқа Мафтуна Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Қарор 2021 йил 23 декабрдан кучга кирган ва 2025 йил 22 декабрга қадар давом этади.
Оғир АтлетикаМафтуна ИсмоиловаДопинг СинамаТақиқланган МоддаАнтидопинг ҚоидабузарлигиДисквалификация Муддати Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар