21:22 / 23.02.2022
757

Тимур Кападзе: «Ўтган мавсумдаги жамоамизнинг асосини сақлаб қолдик»

Тимур Кападзе: «Ўтган мавсумдаги жамоамизнинг асосини сақлаб қолдик»
«Olympic» бош мураббийи Тимур Кападзе «Арал Самали»га (2:0) қарши учрашувдан сўнг мавсумга тайёргарлик ва селекция ишлари ҳақида фикр билдирди.

«Туркиядан қайтганимиздан сўнг Тошкентда тайёргарликни давом эттирдик. Бир ҳафта ичида тўртта назорат учрашувида майдонга тушдик. Иккита таркибга ҳам ўйнашга имкон бердик. Ўйлайманки, яхши тайёргарлик кўрдик. Мавсум бошланишига оз вақт қолди ва унга тайёргарлик олиб боришда давом этамиз. Назорат учрашувларида яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайман. Умуман олганда, ҳар бир футболчининг соғлиғи ва тайёргарлиги анча яхши ҳолатда. Мавсум бошланишига бир ҳафта қолди ва қолган кунларда ҳам тинмай машғулот олиб боришда давом этамиз. Биринчи турга қадар тайёр бўламиз деб ўйлайман», - деди Тимур Кападзе.

Мавсум олди тайёргарликлардан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Манимча, яхши бўлди. Туркияда ва бу ерда тайёргарликдан кўнглим тўлди. Бу ерда озгина камчиликлар бор, лекин улар ҳам яқин орада ҳал бўлади. Бироқ бу камчиликлар тайёргарликларимизга қаттиқ таъсир қилди деб ўйламайман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Энди барчасини мавсумдаги ўйинларимиз кўрсатади. Тайёргарликларда асосан жисмоний ҳолатни яхшилашга эътибор бердик. Шунингдек, тактик тайёргарликлар ҳам яхши бўлди.

Селекция ишларидан кўнглингиз тўлдими?
- Ўтган мавсумдаги жамоамизнинг асосини сақлаб қолдик. Кейин бир нечта ўзимга керак бўлган футболчиларни ҳам қўшиб олишга эришдик. Янги футболчилардан кўнглим тўлди. Бу йил бизда бир нечта турнирлар бор ва уларни яхшироқ шаклантириш учун ўзимиз сафимизга қўшиб олдик. Улар энди бизни жамоада ҳаракат қилишади. Умуман олганда, бизда тенг кучли иккита таркиб бор. Ўйлайманки, чемпионат бу йил анча қизиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе: «Ўтган мавсумдаги жамоамизнинг асосини сақлаб қолдик»