Эртага, 24 февраль куни Осиё Кубоги-2023 саралаш баҳсларининг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундига чиқа олмагани боис буёғига фақат Осиё Кубоги йўлланмаси учун саралаш ўйинларида иштирок этади.
Осиё Кубоги саралаш баҳсларининг финал босқичи аслида шу йилнинг 29 мартига қадар ўтказиб бўлиниши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли ОФК ўйинларни 8-14 июнь оралиғида ўтказишни маъқул кўрди.
Саралаш учрашувлари марказлашган тартибда 6та мамлакатда ўтказилади. Мусобақа регламентига кўра, 24 терма жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир жамоа ҳар бир рақибига қарши биттадан ўйин ўтказади. Саралаш босқичи якунларига кўра, олтита гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган 6 терма жамоа ва энг яхши 5та иккинчи ўрин эгаси келаси йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритади.
Саватчалар
Терма жамоалар 24 февраль кунги ФИФА рейтингига кўра, саватчаларга бўлиб чиқилади. Шуни айтиш лозим, саралаш ўйинларига мезбон давлатлар алоҳида мезбон саватчадан жой олган.
Мезбон саватча: Ўзбекистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қувайт, Малайзия, Мўғулистон.
1-саватча: Баҳрайн, Иордания, Фаластин.
2-саватча: Таиланд, Тожикистон, Филиппин, Туркманистон, Гонконг.
3-саватча: Афғонистон, Яман, Мьянма, Мальдив, Индонезия.
4-саватча: Сингапур, Непал, Камбоджа, Бангладеш, Шри Ланка.
Изоҳ: Мезбон мамлакатлар мезбон саватчага жойлаштирилгани билан қуръа жараёнида рейтингдаги ўрнидан келиб чиқиб бошқа саватчага тушиб қолиши мумкин.
Айтиб ўтганимиздек, барча олтита мезбон мамлакатда ўйинлар шу йилнинг 8-14 июнь оралиғида бўлиб ўтади.
1-тур. 8 июнь
2-тур. 11 июнь
3-тур. 14 июнь
Шуниси аниқки, Ўзбекистон гуруҳида Қирғизистон, Ҳиндистон, Қувайт, Малайзия ва Мўғулистон бўлмайди. Кимлар рақиб бўлишини эса эртага қуръадан сўнг билиб оламиз. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 12:00да старт олади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади