
Хабарингиз бор, Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий Странжа мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун боксчиламиз ярим финал жангларини ўтказди. Барча натижалар билан танишинг:
+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Нурлан Сапарбай (Қозоғистон) - Куннинг сўнги учрашувида Мулложонов ҳам қўшни Қозоғистон вакили устидан ишончли тарзда устун келди.
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Абзал Серик (Қозоғистон) - Кескин ва муросасиз кечган баҳсда Турсуновнинг қўли баланд келди ва финалга йўл олди.
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Абзал Куттибеков (Қозоғистон) - Саидраҳимов қозоқ боксчисини мағлуб этган ҳолда финал йўлланмасини қўлга киритди.
-57 кг: Абдумалик Халаков - Всеволод Шумков (Россия) - Халаков мазкур учрашувда рақибга нисбатан кичик устунлик қайд этган ҳолда зафар қучди. Халаков ушбу рақиб билан олдин ҳам 2 бора тўқнаш келган ва ҳар иккаласида ҳам ғалабага эришган.
-80 кг: Одилжон Аслонов - Кромвил Комми (Италия) - Тенг курашлар остида ўтган баҳсда Аслонов ғалаба қозонди.
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Тимур Кабдешов (Қозоғистон) - Дўсматов рақибини ишончли тарзда мағлуб этган ҳолда финалга йўл олди.
-52 кг: Турсуной Раҳимова - Тетиана Коб (Украина)- Турсуной Раҳимова рақибасидан жанг давомида устунлик қилганига қарамасдан ҳакамлар якунда Украина вакиласининг қўлини баланд кўтарди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар