00:24 / 28.02.2022
1 842

"Рома" 99-дақиқада урилган гол эвазига "Специя"ни мағлуб этди

"Рома" 99-дақиқада урилган гол эвазига "Специя"ни мағлуб этди
А Серия 27-туридан ўрин олган "Специя" - "Рома" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди.

Абрахамнинг 90+9 дақиқада урган голи ўйин тақдирини ҳал қилди. Қайд этиш лозим, мезбонлар футболчиси Аду 45-дақиқада қизил карточка олди.

Ушбу натижадан сўнг "бўрилар" ҳисобидаги очколар сони 44 тага етди. Айни вақтда улар А Серия турнир жадвалида 8-ўринни банд этган. 26 очкоси бор "Специя" 14-поғонада бормоқда.

Специя – Рома 0:1 (0:0, 0:1)
Гол:
0:1 – 90, пенальти Абрахам.
Специя – Проведель, Амьян, Николау, Эрлич, Сала (Маджоре, 13), Бастони (Джаси, 63), Кивер, Реца, Агудело, Верде (Феррер, 46), Нзола.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини (Дзаньоло, 46), Кумбула, Залевски (Шомуродов, 80), Мхитарян (Бове, 90), Верету (Эль-Шаарави, 68), Кристанте, Пеллегрини, Абрахам.
Огоҳлантиришлар: Агудело (30), Амьян (39), Манчини (45), Кумбула (64), Кивер (85), Дзаньоло (90), Маджоре (90).
Четлатиш: Амьян (45).

Рома, Специя, Абрахам, Шомуродов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Рома" 99-дақиқада урилган гол эвазига "Специя"ни мағлуб этди