Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сурхон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
"Ҳаммани мавсум бошлангани билан табриклайман. Жамоаларга омад тилайман. Қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Биринчи тур бўлгани учун қаердадир ҳаяжон сезилди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Суперлиганинг ҳавоси бошқа. "Сурхон" кучга таяниб ўйнади. Узатмалар билан ўйнади. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Хатолардан тўғри хулоса чиқарамиз", - дейди Тимур Кападзе.
- Жамоа мавсум олдидан легионер олмади. Буни сизнинг шахсий қарорингизми?
- Бизга легионернинг кераги йўқ. Мақсадимиз бундай ўйинлар орқали тажриба олиш. Осиё чемпионати турибди, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. Ўзимизнинг йигитлар легионерлардан ҳам яхши ҳаракат қилади.
- Бир бош баланд рақиблар билан ўйинларда футболчиларга қандай мотивация берасиз?
- Руҳий ҳолат муҳим аҳамият касб этади. "Сурхон"ни ҳам нималарга қодирлигини билмас эдик. Ҳаяжон тўсқинлик қилди. Ўйиндан ўйинга кучли бўлиб борамиз. Йигитлар босимдан ўтиб олишди.
Жисмоний ҳолатимиз оптимал эмасдир. Иккинчи бўлим охирида чарчоқ сезилган бўлиши мумкин. Биз ҳар томонлама яхши эдик. "Сурхон" мураббийи жисмоний томондан муносиб тайёрлаганлиги кўринди. Испаниялик мураббий кўпроқ комбинация орқали ўйнайди, деб ўйлагандик. Хатолар орқали ўзимизга ишонч ортади. Йигитлар бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади. Суперлигада осон жамоалар йўқ. Уларга қарши баҳсларда фойдали нарса оламиз.
Тимур Кападзе, Олимпик, Сурхон, Осиё чемпионати, Олимпиада йўлланмаси “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади