date
views 976

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Динамо"ни мағлуб этди

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Динамо"ни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ўйинда голларга Драган Черан ва Ҳожимат Эркинов муаллифлик қилди. Мезбонлар эса бугун майдонни голсиз тарк этадиган бўлди.

Шу тариқа, пойтахтликлар мавсумдаги илк ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Самарқандликлар дастлабки баҳсда кучли рақибига қарши муносиб қаршилик кўрсата олмади.

Динамо" – "Пахтакор" 0:2
Голлар:
Драган Черан - 31', Ҳожимат Эркинов - 34'
"Динамо": 12.Милое Прекович, 5.Михайло Йованович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Темур Исмоилов, 14.Шокир Йўлдошев (Тўлқин Эргашев, 66), 17.Музаффар Музаффаров, 19.Ислом Шарипов (Сайдулло Раҳматов, 63), 20.Жасур Жумаев, 70.Ойбек Нурматов (Фаҳриддин Алимов, 63), 78.Александар Глишич (Саҳоб Рашидов, 76), 88.Евгений Чумак (Абдужамол Исроилов, 66).
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 5.Алексей Ларин, 6.Икром Алибоев, 7.Одил Ҳамробеков, 8.Азиз Турғунбоев (Оливер Шаркич, 86), 10.Драган Черан, 18.Ҳожимат Эркинов (Диёр Холматов, 71), 21.Камен Хаджиев, 27.Сардор Собирхўжаев (Миржаҳон Мираҳмадов, 71), 29.Жасур Ёқубов, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Огоҳлантиришлар: Евгений Чумак (40) — Жасур Ёқубов (76).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Динамо"ни мағлуб этди