Саудия Арабистони консорциуми «Челси»ни харид қилиш учун курашга қўшилди. Goal нашрига кўра, Саудия консорциуми Лондон клубини сотиб олиш учун жиддий қизиқиш билдирган.
Хабарда айтилишича, ҳозирда «Челси»ни сотиб олиш истагини билдирган камида 10 та потенциал харидор бор. Жумладан, Америка-Швейцария консорсиуми, «Нью-Йорк Жетс» хўжайини Вуди Жонсон ва туркиялик тадбиркор Муҳсин Байрак ҳам Лондон жамоасига қизиқиш билдирган.
Қайд этиш керак, 2021 йилнинг кузида Саудия Арабистони суверен жамғармаси (PIF) АПЛнинг бошқа бир клуби «Ньюкасл»ни сотиб олганди.
Аввалроқ UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ҳам Лондон жамоасини харид қилишга тайёрлигини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Абрамович Украинадаги вазият туфайли «Челси» бошқарувини клуб хайрия фондига топширди. 3 март куни эса 2003 йилдан бери бошқариб келаётганини сотишга қарор қилганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди