21:20 / 09.03.2022
1 036

Тимур Кападзе: "Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз? Бу ёшларга тажриба етишмаётгани билан боғлиқ"

Тимур Кападзе: "Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз? Бу ёшларга тажриба етишмаётгани билан боғлиқ"
Суперлига 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Олимпик" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдирди.

- Учрашув ҳақида
- Авваламбор, "Қўқон-1912"ни ғалаба билан табриклайман ва кейинги ўйинларида омад тилайман. Яхши ўйин бўлди, икки жамоада ҳам қулай вазиятлар юзага келди. Афсуски, тажриба етишмагани боис ўз имкониятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Умуман олганда, биз бундан тўғри хулоса чиқариб, камчиликлар устида жиддий иш олиб борамиз. Кейинги баҳсни "Пахтакор"га қарши ўтказамиз. Ўша ўйинга яхши тайёргарлик кўрган ҳолда майдонга тушамиз.

- "Олимпик" — Суперлига тарихидаги 41-жамоа. Жамоа ўтган йили Про лигада ўйнаган. Суперлига қийинчилик туғдиряптими?
- Албатта, Суперлига жамоалари ҳар тарафлама кучли. Биз ҳам ўтган йилгига қараганда анча ўсишга эришдик ва кучайдик. Про лигада яхши натижа кўрсатдик, аммо Суперлига бу бошқа даража. Унда камчиликларимиз яққол кўзга ташланади. Йигитлар биринчи ўйинда яхши ўйин намойиш қилишди, бугун ҳам. Камчиликлар устида ишлаб, секин-аста кучайиб борамиз. Йигитларнинг потенциали бор.

- Иккинчи таймда чўчимасдан 3 та ҳужумчи билан ўйнадингиз...
- Қўрқиш бўлмади, чунки тактик схемамиз шунақа эди. Фақат олдинги чизиқни янгилаш мақсадида ўзгаришларга қўл урдик. Захирага олинган ва захирадан тушган ўйинчиларда яхши имкониятлар юзага келди.

- Кўп вазиятлар яратяпсизлар, "Сурхон" билан ўйинда ҳам шундай бўлганди. Аммо вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпсизлар. Бу нима билан боғлиқ?
- Бу ёшларга тажриба етишмаётгани билан боғлиқ. Улар ўзларига ишонишлари ва хотиржамликни сақлашлари лозим. Ўйинларда ҳаяжон ҳам сезилмоқда. Умид қиламанки, улар бу босимни енгиб ўтишади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе: "Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз? Бу ёшларга тажриба етишмаётгани билан боғлиқ"