date
views 1 186

Бензема ПСЖга қарши ўйиндан сўнг ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди

Бензема ПСЖга қарши ўйиндан сўнг ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди
Карим Бензема ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖга (3:1) қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мухлислар бунга лойиқ эди. Бу ғалаба улар учун. ПСЖ ажойиб жамоа, аммо биз ғалабага ҳақли учрашув ўтказдик. Илк учрашувда мағлуб бўлдик, танаффусда ҳам ютқазаётгандик. Жуда қийин бўлди. Шундай бўлса-да бу Чемпионлар лигаси ўйини.

Қайтиш - руҳий куч масаласи. Биринчи гол Доннаруманинг хатоси эмас, бу бизнинг босимимиз маҳсули эди. Қачонки биз зўр ўйнасак, ҳар қандай жамоани мағлуб эта оламиз.

Биз учун ҳар бир ўйин финал. Бугун ҳамма "Реал"нинг тириклигини кўрди. Афсонавий Ди Стефанодан ўзиб кетганимдан фахрланаман
", - деди Бензема.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бензема ПСЖга қарши ўйиндан сўнг ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди